Доллар яна тушди

Ўзбек сўми доллар ва еврога нисбатан мустаҳкамланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси 21,40 сўмга пастлаб, 11 278,02 сўмни ташкил қилган. Евро 46,82 сўмга эса арзонлашиб, 12 172,37 сўм бўлган. Рубль 1,68 сўмга қимматлашиб, 142,09 сўмни ташкил этган.
Ўтган ҳафта охирида долларнинг расмий курси 20,58 сўмга пастлаб, сўнгги бир ой ичида илк бор 11 300 сўмдан пастга (11 299,42 сўм) тушган эди.