ТОШКЕНТ, 18 апр- Sputnik. Афғон кампанияси америкаликларга тинчлик бермаяпти: мамлакатда 20 йиллик урушнинг қиймати ҳақида баҳслашишяпти. Мустақил тадқиқотчилар Пентагон эълон қилган суммалардан анчайин қимматроқ нархни айтишмоқда. Замонавий дунёда уруш қилиш неча пул туради?
“Кунига бир миллиарддан”
2009 йилда президент Барак Обама Афғонистонда контингентни кўпайтиришни ўйлаб қолди. Бу борада унга розилик беришмади чунки уруш - жуда қиммат туради.
Пентагонда ҳам, сенаторлар ҳам-ҳисоблашишга тушиб кетишди. Кутилганидек, натижалар ҳам турлича бўлди: ҳарбий органга кўра, етти йилга 156 миллиард харажат қилинса, парламентарий ҳисобига кўра- 227 миллиард.
Ишга экспертларни жалб қилишди. Таҳлилчилар янги услубни тавсия қилди: бир аскарнинг олти ой давомида қанча туришини баҳолашди. Иш ҳақи, озиқ-овқат, асбоб-ускуналар, логистик, шунингдек, океан орти ҳаво ташишни ҳам ҳисоблашишди. Тиббий ёрдам, вафот этган ёки жароҳатланган тақдирда суғурта тўловлари, шунингдек, ишдан бўшатилгандан кейин пенсияни эса ҳисобга олишмади.
Натижа: бир одамга миллион доллардан тўғри келди. Ўша пайтда Афғонистонда тахминан 70 мингга яқин ҳарбий бор эди.
Бироқ, жамоа билан музокалар Оқ уйнинг урушга яна 35 минг жангчини жўнатишига халақит бермади (ротация доирасида ҳар чоракда 5 минг).
2010 йилларда эса афғон йўлларида кампания тарихида илк бор “Абрамслар” пайдо бўлди, бу эса скептикларни янада жиғибийрон қилди. Гап шундаки, бу танклар нафақат энг қимматбаҳо техника (бир донаси 8,6 миллион долларга баҳоланди), балки энг “ебтўймас”идан ҳам бўлган: 100 км учун танкка 1650 литр ёнилғи керак. Айтайлик, “Чўлдаги бўрон” вақти эса ҳарбий техника ҳар беш соатда ёнилғи билан таъминлаш лозим бўлган.
“Биламизки, ҳар қандай ҳарбий кампанияда катта харажатлар ёнилғи учун кетади. Ўрта миқёсдаги тўқнашувларда бу кунига тахминан бир долларга тенг бўлади”, - дейди ҳарбий таҳлилчи Тим Хиббетс.
Харажатлар бўйича етакчилар
Йилига бюджет харажатлари фақат ўсди. Кампания тинмай давом этди, ғалабадан дарак йўқ, америкаликлар эса янада замонавийроқ қуроллардан фойдалана бошлади. Масалан, 2017 йилда Қобул осмонида F-22 Raptor қирувчилари парвоз қилди. Бир дона нархи- 339 миллион доллар. Парвоз соати- 69 минг.
B-2 Spirit стратегик “кўринмас”лари компаниянинг 20 йил давомида асосий зарба берувчи кучи бўлди. Уларнинг ҳавода бир соат парвоз нархи- 170 минг долларгача. Бомбардимончининг ўзи икки миллиардга яқин суммада баҳоланади.
Америкалик журналистларнинг фикрига кўра, нархларнинг ҳаммаси жуда баланд. Америка мудофаасининг иштахаси катта.
“Ҳарбий-саноат комплексига қанча кўп харажат кетса, мудофаа қобилияти шунча паст бўлади. Чунки ҳар бир харид кейингисини қимматроқ қилади. Битта F-35 ҳозир юз миллон туради. (2020 йилда- 78 миллон бўлган- Таҳр)”, “Форд” атом авиаташувчиси- 15 миллард, бунинг устига палубникларсиз”, - дейди Атлантика кенгашининг катта консультанти Харлан Ульман.
“Спирит”ларнинг ҳам нархи 15 йил давомида икки баробарга ошди. Мудофаавий бюджетнинг катталашаётгани ҳам ажабланарли эмас: 2018 йилда 700 миллард доллар бўлган, ҳозир – 740.
Украинадаги тўқнашув сабаб Пентагон янада кўпроқ пул сўраган: 773 миллард. Агар конгресс маъқулласа, бу рекорд сумма бўлади.
АҚШ кўп йиллардан буён ҳарбий харажатларда етакчи. Иккинчи ўринда турган Хитойнинг харажатлари 2020 йилда 252 миллард (маълумотларни Стокгольм дунё муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти – SIPRI тақдим қилган). Ҳиндистонники- 72,9, Россия- 61,7, Буюк Британия- 59,2.
“Фақат Иккинчи жаҳон уруши қимматроқ эди”
SIPRI ҳисоб-китобларини кўпчилик экспертлар “хавфсизлик учун умумий харажатлар” асос қилиб олинганини танқид қилади. Бу армия харажатларини ҳам, мисол учун махсус хизматлар харажатларини ҳам ўз ичига олади. АҚШга келсак, умумий ҳисобдан Афғонистонга керак бўлган суммани ажратиб олиш қийин.
Пентагон вакиллари 2019 йилда 778 миллиард доллар ҳақида гапиришди. Бироқ, бунда, масалан, америкаликлар фаол фойдаланган Покистондаги ҳаво базаларини сақлаш харажатлари ҳисобга олинмаган. У ерда ҳам логистика харажатлари йўқ эди - аскарларни “Геркулес”га ўтказиш (дунёдаги энг қиммат транспорт воситалари) ёки ёқилғи етказиб бериш. Инфляция учун ҳам тузатишлар харажатлари кўрсатилмаган.
Дунё бўйлаб ҳарбий можароларни ўрганувчи Уотсон институти ҳам худди шундай маълумотни тақдим этган. Аслида, гап триллионлар ҳақида кетмоқда.
“Агар 11 сентябр хуружларидан кейин АҚШнинг барча кампанияларини оладиган бўлсак, булар Афғонистон, Ироқ ва Сурия бўлса, унда бу маблағ саккиз триллионга етади. Фақат Иккинчи жаҳон уруши қимматроқ эди", - дейди экспертлар.
Тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга деярли 2,3 триллион сарфланган. Яна учтаси “Америка ичидаги хавфсизликни яхшилаш” ва инфляция билан боғлиқ “билвосита харажатлар”га кетган. Ярим триллион - фахрийларни даволаш ва психологик реабилитация қилиш учун сарфланган. Деярли 2,5 - жангчиларга тўловлар учун кетган.
Ушбу статистика жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Расмийлардан ҳарбий кампаниялар, шунингдек, терроризмга қарши кураш ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот эълон қилиш талаб қилинди. Хусусан, ваъдаларга қарамай, Оқ уй террорчилар учун қамоқхоналар тармоғини ёпмаган. Худди шу машҳур Гуантанамо, Америка ОАВларига кўра, тўлиқ ишламоқда ва ҳанузгача бегона кўзлардан яширинган.
“Ёки пул, ёки қурбонлар”
Ҳаммаси бўлиб афғон уруши ҳар бир америкаликка 25 минг доллардан тушган. Ташлаб кетилган техника ва қурол-яроғлар туфайли йўқотишларни ҳисобга олмаган ҳолда, Пентагон зудлик билан эвакуация қилишга шошилиб, Толибонга кўплаб замонавий ҳарбий техника қолдирди.
Шу билан бирга, иқтисодчилар жанг қилиш қимматроқ ёки йўқлиги борасида баҳслашадилар. Бир томондан, АҚШ ялпи ички маҳсулотга нисбатан мудофаа учун камроқ маблағ ажратади: 1960-йиллардан буён бу кўрсаткич 6,5 фоиздан уч фоизгача камайди. Бошқа томондан, қуролларнинг нархи ҳар йили ошиб бормоқда. 2019 йилда Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP) маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар учун глобал харажатлар 14 триллион долларга етди.
“Агар бу пуллар Ер аҳолисига тақсимланса, ҳар бири киши учун беш доллардан бўлади. Инсониятнинг тўққиз фоизи эса кунига 1,9 долларга кун кўради”, - дейди тадқиқотчилар.
Бундан ташқари, ҳарбий юришларнинг самараси тобора хаёлий бўлиб бормоқда. Ироқ ва Афғонистондаги воқеалар буни яққол кўрсатди: Вашингтон, аслида, харажатларнинг ўндан бир қисмини ҳам қоплай олмади.
“Муаммо шундаки, ҳамон қандай ҳисоблашишни билишмаяпти. Тўғри, қуролланиш йилдан йилга бюджет учун қимматлашиб бормоқда. Аммо битта юқори аниқликдаги зарба юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Худди шу масалан бошқарув ахборот тизимлари ёки робототехника билан курашиш учун ҳам амал қилади”, - дейди ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенджиев
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда жуда кўп армиялар айнан мана шу ёндашувга пул тикмоқда. Шу сабабли экспертнинг таъкидлашича, “шунчаки ҳарбий ҳаракатлар олиб боришдан” кўра “урушда ғалаба қозониш қимматлашган”.