Шимолий Корея Япон денгизи томонга яна иккита снаряд учирди – фото

Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин янги тактик бошқариладиган қуроллар синовини шахсан кузатиб турган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Шимолий Корея ҳарбийлари 16 апрель куни иккита снарядни синовдан ўтказишди. Ракеталар Япон денгизи йўналишида учирилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ракеталар 25 километргача бўлган баландликда учиб, 110 километр масофани босиб ўтган, максимал тезлик эса 4 Мах’га (4900 км/соат) чиққан.
Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги мамлакат етакчиси Ким Чен Ин янги тактик бошқариладиган қуроллар синовини шахсан кузатиб турганини хабар қилди. Синов муваффақиятли ўтгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, агентлик ҳисоботида айтилишича, Ким Чен Ин мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ядровий жанговар салоҳиятини янада оширишга оид муҳим кўрсатмалар берган.