ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия махсус хизмати Мариуполдаги турк масжидида украиналик миллатчилар томонидан гаровда ушлаб турилганларни озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Таъкидланишича, операция Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг мурожаатига биноан 16 апрель куни Приморск туманидаги турк масжидида ўтказилган.
Конашенковнинг сўзларига кўра, операция давомида масжид қамалдан озод қилинган, 29 нафар украиналик жангари, жумладан, хорижлик ёлланмалар йўқ қилинган.
“Гаровда ушлаб турилганлар, МДҲ мамлакатларидан бирининг фуқаролари, озод қилинди ва хавфсиз жойга олиб ўтилди”, - деди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили.