Песков: Россия Ғарбга қарши ҳозирги қарама-қаршиликка дош бера олади

Россия президенти матбуот котибининг мамлакат Ғарбга қарши ҳозирги қарама-қаршиликка дош бера олишига ишончи комил.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Россия Ғарбга қарши ҳозирги қарама-қаршиликка дош бера олишига ишончи комил. Бу ҳақда у “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз уддалаймиз”, - дея жавоб берди Кремль вакили журналистнинг Россия, СССРдан фарқли ўлароқ, Ғарбга қарши зиддиятга дош бера оладими деган саволига.
Аввалроқ Россия раҳбари Владимир Путин европалик ва америкалик сиёсатчиларнинг Россияга қарши янги чекловлари Ғарбда мисли кўрилмаган инқирозни келтириб чиқарганини айтган эди.