Ғофур Раҳимов Профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди

Тадбиркор ва собиқ Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари Ғофур Раҳимов Профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президент лавозимига сайланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг 16 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари конференциясида федерация Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.
ЎзА хабарига кўра, Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти этиб сайланган.
Тадбиркор ва собиқ Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари Ғофур Раҳимов федерациянинг биринчи вице-президент лавозимига сайланган. Зиёвуддин Хожиниёзов федерация вице-президенти бўлган.
Ғофур Раҳимов 2018 йилнинг ноябридан 2019 йилнинг июлига қадар Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари сифатида фаолият юритган.