Бухорода 3,5 балли зилзила содир бўлди

Зилзила маҳаллий вақт билан 14:35 да кузатилган. Эпицентр Бухоро вилояти Пешку тумани.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Бухоро вилоятининг Пешку туманида 17 апрель зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 14:35 да кузатилган. Эпицентр Бухоро вилояти Пешку тумани. Зилзила координаталари 40,43 градус шимолий кенглик.
Зилзила кучи 3,5 баллни ташкил қилган. Чуқурлик 15 километрга етган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 493 км жанубий-ғарбда жойлашган.