Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг яна 10та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг 10та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади.
Sputnik
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг яна 10 та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади.
Булар Тула, Воронеж, Волгоград, Нижний Новгород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Перм ўлкаси, Ханти-Мансий автоном округи.
Илгари фақат Россиянинг 6та шаҳрида - Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибирск ва Екатеринбургда ваколатхоналар бўлган.
Энди ваколатхоналарнинг сони 16тага етади.