Путин қанча даромад олгани маълум бўлди

Путиннинг 2021 йилдаги даромади 10,202 миллион рублни ташкил қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 2021-йилда 10,2 миллион рубл миқдоридаги даромадни декларация қилди, бу ўтган йилгидан деярли 200 минг рублга кўп. Тегишли ҳужжат Кремл сайтида эълон қилинди. РИА Новости.
Аввалгидек, Путиннинг декларациясида шахсий эгалигидаги кўчмас объект - 77 кв.м квартира ва гараж, фойдаланишдаги яна бир кўчмас мулк - 153,7 кв.м квартира, гараж 18 кв.м қайд этилган. Иккита автомобил: ГАЗ М21 ва “Нива”, шунингдек, “Скиф” тиркама.
2020 йилда Путин 9,994 миллион рубл, 2019 йилда 9,726 миллион, 2018 йилда эса 8,648 миллион рубл ишлаб топган.
2017 йилда президентнинг даромади 18,7 миллион рублни ташкил қилган. Ўсишга 1,5 минг квадрат метрлик ер участкасининг сотилгани сабаб бўлган. 2015-2016 йилларда давлат раҳбари 8,9 миллион рубл, 2014 йилда эса 7,654 миллион рубл даромад қилди.