Ўзбекистонликлар “Ўлмас полк”да онлайн тарзда иштирок этиши мумкин

“Ўлмас полк” акциясида онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фуқаролари “Ўлмас полк” акциясида онлайн тарзда иштирок этиши мумкин. Ҳозир кўнгиллилар жамоаси тузилмоқда.
Россия Давлат Думаси Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоат ва диний бирлашмалар масалалари қўмитаси раҳбари ўринбосари Ольга Занконинг айтишича, айрим давлатларда “Ўлмас полк”ни ўтказиш тақиқланиши мумкин. Охиргилардан Латвия – у ерда Ғалаба кунини нишонлашни тақиқловчи қонун қабул қилинди.
"Агар, масалан, мамлакатингизда "Ўлмас полк" тақиқланган бўлса, сиз яқин қаҳрамонингизнинг суратини ва у ҳақда маълумот юборишингиз мумкин. Кўнгиллиларимиз унинг суратини "Ўлмас полк"да олиб юришга ёрдам беради”, - деди у.
Ҳозирда Қатар, Ливан, Сербия ва бошқа давлатларда кўнгиллилар тайёрланмоқда.
Россияда бу йилда юриш анъанавий форматда ўтказилади. Сўнгги 2 йил ичида "Ўлмас полк" марши коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмади. Акция фақат онлайн форматда ўтказилди.