Гўшт, шакар, ёғ қанчадан сотиляпти? Бозорлардаги нархлар

Давстатқўм ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
13 март ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
суякли мол гўшти (1 кг) - 45 000 – 72 000 сўм;
қўй гўшти (1 кг) - 55 000 – 85 000 сўм;
картошка (1 кг) - 2 500 – 8 000 сўм;
пиёз (1 кг) - 2 000 – 6 000 сўм;
сабзи (1 кг) - 1 000 – 6 000 сўм;
тухум (10 дона) - 7 000 – 14 000 сўм;
гуруч (1 кг) - 4 500 – 20 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 л) - 14 000 – 26 000 сўм;
шакар (1 кг) - 8 600 – 14 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.