ФХХ Калуга вилоятида террор ташкилотининг 4 нафар аъзосини қўлга олди

ФХХ ходимлари Калуга вилоятида террор ташкилотининг 4 нафар аъзосини қўлга олишди.
Sputnik
Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Калуга вилоятида террор ташкилотининг 4 нафар аъзосини қўлга олишди.
Улар "Хайят Таҳрир аш-Шом"* (аввалги "Жебҳат ан-Нусра"*) ғоялари тарафдорлари бўлишган.
Кучишлатар идоранинг маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири “хорижий эмиссарлар кўрсатмаси билан” минтақадаги ҳарбий объектларда теракт уюштиришни режалаштирган.
Қўлбола портловчи қурилманинг таркибий ва бутловчи қисмлари олиб қўйилди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти