ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни бундан бир йил олдин апрель ойида бошланган эди. Ўтган давр мобайнида коронавирус ваҳимаси деярли унутилди.
Коронавирусга қарши вакциналар дунё бўйича тақчил бўлган ва ишлаб чиқарувчи давлатларнинг ўзидан ортмаётган бир шароитда Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари йўлга қўйилиши катта аҳамиятга эга воқеа бўлди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ўтган бир йил давомида Ўзбекистонга олиб келинган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 63 578 553 дозага етди. Улардан 42,2 млн. дозаси чет давлатлардан олиб келинди ва 21,4 млн. дозаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилди.
Ўтган бир йил давомида деярли 50 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди:
2 443 760 доза AstraZeneca,
36 489 207 доза ZF-UZ-VAC2001,
1 339 649 доза Sputnik V,
4 598 185 доза Moderna,
2 784 717 доза Pfizer/BioNTech,
1 849 818 доза Sinovac,
286 072 доза Sputnik Light.
Ўтган фурсат мобайнида Ўзбекистон аҳолисининг 16 210 400 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Айни пайтда ўрта ҳисобда кунига 100 минг дозадан ортиқ вакцина эмлаш учун сарфланмоқда.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда 2021 йил 28 сентябрдан бошлаб 12-18 ёшли болаларни ихтиёрий тарзда эмлаш йўлга қўйилган бўлиб, биринчи доза билан эмланган болалар сони 670 420 нафарни ташкил этган.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонга етарли миқдорда вакцина олиб келишда COVAX дастурининг ҳам аҳамияти беқиёс бўлди, чунки Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг илк партияси ҳам энг катта миқдори ҳам - шу дастур доирасида амалга оширилган.