Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинага 25та давлат қурол етказиб бермоқда - Тергов қўмитаси

Сўнгги бир ярим ой ичида Америка Қўшма Штатлари Киевга 1,65 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Россия Тергов қўмитаси 25 та давлатдан Украинага қурол етказиб берилгани ҳақида маълумот олди, деб хабар қилмоқда қўмитаси матбуот хизмати.
"Текширув давомида 25 та давлатдан қурол етказиб берилгани ҳақида маълумот олинди, улардан 21 таси НАТОга аъзо давлатлар”, — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, хорижлик ҳарбий инструкторлар Украина армияси ва миллатчи бўлинмаларини жанговар ҳаракатларга тайёрлашда фаол иштирок этган.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов сўнгги бир ярим ой ичида Қўшма Штатлар Киевга 1,65 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берганини маълум қилганди.
Пентагон ва Ғарб давлатлари Украинага кунига 8-10та парвозлар билан ва “деярли доимий равишда автокарвонлар” ёрдамида қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақида хабар берди.
Бундан ташқари, Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, АҚШ Россиядан Украинага қурол-яроғ етказиб беришга аралашиш уринишларини қайд этмаган.