Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳаво кучлари Брянск вилоятига ҳужум қилган Украина вертолётини уриб туширди

Россия ҳаво мудофааси Брянск вилоятига ҳужум қилган Украинанинг Ми-8 вертолётини уриб туширди РИА янгиликлари
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Россия ҳаво мудофа кучлари Брянск вилоятига ҳужум қилган Украинанинг Ми-8 вертолётини уриб туширди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков.
"Россиянинг Чернигов вилоятида жойлашган ҳаво мудофаа тизимлари С-400 зенит-ракета мажмуаси ёрдамида авиабазага қайтаётганда Брянск вилоятидаги Климово тинч аҳоли пункти аҳолисига ҳужум қилган Украинанинг Ми-8 вертолётини уриб туширди." - деди Конашенков.
Маълумот учун, 14 апрель куни Тергов қўмитаси Украинанинг икки жанговар вертолёти Россия ҳаво ҳудудига бостириб киргани ва Брянск вилоятидаги турар-жой биноларига олтита ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эди.
Зарба оқиюбатида етти киши, шу жумладан бир бола жароҳат олди. Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз “Россия 24” телеканали эфирида Климово қишлоғининг ўққа тутилиши натижасида 100 га яқин уй зарар кўрганини маълум қилди.