ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида етти килолик чақалоқ туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди. Онанинг ва чақалоқнинг соғлиғи яхши” , – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санат Қодиров.
Таъкидланишича, у туғруқ бўлимида туғилган энг вазни катта чақалоқ. Боланинг онаси 24 ёшли аёл. Бу унинг иккинчи фарзанди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишини ташкил этмоқда. Аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.