Мирзиёев ва Орбан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон етакчиси ва Венгрия Ҳукумати раҳбари икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини табрикладилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбут хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Венгрия Ҳукумати раҳбарини “ФИДЕС” – Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.
Томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини табрикладилар.
“Стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия бош вазирининг ўтган йили март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Етакчилар фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти ва Венгрия бош вазирига табрик йўллади
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.