ТОШКЕНТ, апр – Sputnik. Газ ва электр энергияси учун тўловларни энди Энергетика вазирлигининг янги расмий мобиль иловаси орқали амалга ошириш мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Иловадан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланма:
1.
Android фойдаланувчилари иловани "Google play" орқали юклаб олишлари мумкин, iOS дастурида иловани юклаб олиш имконияти кейинроқ пайдо бўлади. 2.
Дастур телефонга ўрнатилганидан сўнг фойдаланиш тилини танлаш мумкин: ўзбекча, русча ёки инглизча;3.
“Электроэнергия” ёки “Газ”- бандини босиб тўлов хизматини танлаш.4.
“Электроэнергия учун тўлов” ёки “Газ учун тўлов”-бўлими танланади (ҳар бири яшил рангда белгиланган);5.
Маълумотларни киритиш: вилоят, туман ва шахсий ҳисоб рақами6.
6. Экранда ҳисобнинг айни пайтдаги баланс миқдори кўрсатилади. (бу ҳам яшил рангда кўрсатилган);7.
“Ҳисоблагичнинг аниқ маълумотларини биласизми” саволига “Йўқ” ёки “Ҳа” жавобини белгилаш;8.
Керакли сумма (500 сўмдан 5 млн. сўмгача), карта рақами ва муддатини киритиш;9.
Картага бириктирилган телефон рақамига келган 6 та белгили вақтинчалик тўловни тасдиқлаш учун киритиш керак. 10.
EnergoWiki сизни тўловнинг муваффиқиятли амалга ошганини маълум қиладиШунингдек, иловада ҳисобнинг ҳозирги ҳолатидан хабардор бўлиб туриш учун шахсий кабинет мавжуд. Дастурда керакли маълумотлар учун электрон ариза қолдириш ёки авария ҳақида маълумот бериш ҳам мумкин.