Бу қизиқ

Тухумни қандай тўғри пишириш керак?

Парҳезшунослар айтишига кўра, тухумнинг организм учун қанчалик фойдали бўлиши уни қандай ҳолда истеъмол қилишга, яъни тайёрлашга боғлиқ.
Sputnik
Оқсиллар, витаминлар ва фойдали ёғлар сабаб тухум энг фойдали маҳсулот саналади. Бироқ, агар уни нотўғри усулларда пиширсангиз, ундан фақат зарарланиш мумкин. РИА Новости парҳезшуносларнинг бу хусусида тавсияларини эълон қилди.
Экспертларнинг маълумотларига кўра, тухумнинг организм учун қанчалик фойдали бўлиши уни қандай ҳолда истеъмол қилишга, яъни тайёрлашга боғлиқ. Агар тухум узоқ вақт қайнатилса ёки тобланса, оқсилларни ҳазм қилиш жараёни осон кечади, бироқ, бир қанча фойдали моддалар йўқолади. Тухумни баланд оловда пишириш лозим. Шунда у фойдали витаминларни ўзида сақлаб қолади.
Бироқ, бу усул юрак муаммолари бўлган инсонларга тўғри келмайди. Чунки тез пиширилганда холестерин оксидланади. Бунда фақатгина тухумни қаттиқ ҳолгача қайнатиш ёки пашот усулида тайёрлаш мумкин: яъни тухум сариғи яримтайёр бўлиб, суюқ ҳолда истеъмол қилинади.
Омлетни севувчилар эса тухумни сутсиз ва шакарсиз, сабзавотлар қўшиб тайёрлаши керак. Шунингдек, парҳезшунослар, сковородада, ёғсиз қовурилган тухумни ҳам фойдали деб ҳисоблашади.
Одатда кўпчилик тухумни қайнатиш учун, аввал оловда қайнаб турган сувга солади. Бунда тухум яшил рангга киради. Бу усул нотўғри. Тухумнинг қайнатилганда яўшир рангга кириш темир моддаси сульфади бўлиб, ичак яллиғланишига олиб келиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, тухум ва сув бирга қайнаганда яхши тайёрланади.