Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Сўнгги 75 йилда АҚШ дунёдаги энг катта беқарорлик манбаига айланди

Хитой АҚШнинг мақсадини Украинадаги вазиятни кескинлаштириш деб атади Пеоплеъс Даилй:
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. Америка Қўшма Штатларини ҳақли равишда дунёдаги энг катта беқарорлик манбаи деб ҳисоблаш мумкин, деган хулосага келди Хитойнинг Peoples Daily нашри.
"Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ ва НАТО давлатлари бевосита ва билвосита усуллари ёрдамида дунёда содир бўлган ва ҳозиргача давом этаётган беқарорликка олиб келди. Ҳар қандай тўқнашувда озми кўпми - кўпинча Америка томони иштирок этади”,-дейди нашр.
Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлаганидан бери АҚШ доимий равишда Киевга қурол-яроғ етказиб бериб турибди. Иккинчидан Москвага қарши санкцияларни киритиб ҳаммани Россияга қарши қайта-қайта гижгижлаш билан шуғулланмоқда.
Шу тариқа, расмий Вашингтон қарама-қаршиликларни кучайтириш орқали ўзининг глобал ҳукмронлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери ҳарбий тартибсизликларни қўзғатиш ва бундан ўз манфаати йўлида фойдаланиш бўйича мутахассисга айланган, деб хулоса қилган Peoples Daily.
Аввалроқ Global Times АҚШ Россиянинг Украинадаги махсус операцияси тезроқ тугашини истамайди ва имкон қадар узоқроқ чўзилишини истайди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус операция бошлаган эди. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификацуия қилиш”, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.