Шукрулло Жаҳонгиров қурилиш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди

Собиқ ўринбосар бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Шукрулло Жаҳонгиров қурилиш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шуҳратхўжа Ҳошимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Жаҳонгиров бунга қадар лойиҳа ва қурилиш компанияларида фаолият юритган.
Аввалроқ спортни ривожлантириш вазирига икки янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган эди.