Россия миллий валюталарда ҳисоб-китоб тизимини яратиш борасида музокаралар олиб бормоқда

Белоусов: асосий чет эллик ҳамкорлар билан миллий валюталар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратишга оид музокаралар олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов маълум қилди.
“Асосий чет эллик ҳамкорлар билан миллий валюталар асосида ҳисоб-китобларнинг хавфсиз инфратузилмасини яратишга оид музокаралар олиб борилмоқда”, - деди Белоусов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланган.