Путин: Россияга қарши санкциялар Ғарбда мисли кўрилмаган инқироз ва инфляцияга сабаб бўлди

Россия раҳбари қатор Ғарб мамлакатларининг ҳамкорликдан воз кечиши миллионлаб европаликларга зарба берганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Европалик ва америкалик сиёсатчиларнинг Россияга қарши янги чекловлари Ғарбда мисли кўрилмаган инқироз юзага келишига олиб келди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Арктикани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
“Қатор Ғарб мамлакатларининг нормал ҳамкорликдан, жумладан, Россия энергия ресурсларининг бир қисмидан воз кечиши миллионлаб европаликларга зарба берди, ҳақиқий энергетика инқирозини келтириб чиқарди, инқироз АҚШга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ҳар ерда нархлар ошмоқда, инфляция ҳаддан зиёд ортди, бу мамлакатлар учун бу мисли кўрилмаган хусусиятга эга”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Путин Россия ҳам бунинг ортидан муаммоларга дуч келаётганини тан олди, бироқ у учун “муқобил имкониятлар, имкониятларнинг янги йўллари” очилмоқда.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, мамлакат нефть, газ ва кўмирнинг ички истеъмолини кўпайтириши, хом ашёнинг чуқур қайта ишланишини рағбатлантириши ва энергия ресурсларини дунёнинг бошқа ҳудудларига етказиб беришни ошириши мумкин.

Мавзуга оид:

Германия Россия устидан ғалаба деб ўз иқтисодиётини хатарга ташламоқда
Европа Украина инқирози туфайли АҚШ тузоғига тушди
Global Times: Ғарб санкциялар билан Россия иқтисодиётини синдира олмади