ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир ПутинУкраинанинг Буча шаҳридаги ҳодисаларни фейк деб атади.
Россия етакчиси Сурияда мамлакат президенти Башар Асадга нисбатан айбловлар янграганини эслатди. Ғарб ўшанда Асадни кимёвий қуролни қўллашда айблаганди.
“Кейин бу фейк экани маълум бўлди. Бучадаги фейк каби”, - деди Путин Амур вилоятидаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан RT иқтибос келтирган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко, ўз навбатида, Бучадаги иғво ортида Британия турганини айтди.
Шунингдек, Беларусь раҳбари Минск Бучадаги операция тайёрланишини суриштири учун материалларни тақдим этиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳукумати томонидан тақдим этилган гўёки Бучада Россия қўшинлари “жиноятларини” тасдиқловчи материалларни навбатдаги иғво деб атаган эди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинанинг Буча шаҳридаги одамлар ўлимига боғлиқ ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этишини маълум қилган эди. Чунки Мудофаа вазирлиги мутахассисллари унда видеомонтаж ҳамда у ёки бу турдаги сохталик белгиларини аниқлаган ва маълумотлар жиддий шубҳа остига олиниши керак.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Украинанинг Буча шаҳри атрофидаги гап-сўзларни навбатдаги фейк ҳужум деб атаган. Россия ТИВ раҳбари бу саҳна кўриниши Россия қўшинлари шаҳарни тарк этишгандан кейин бир неча кун ўтиб уюштирилганини таъкидлаган. Энди бу ёлғон хабарни Украина вакиллари ва уларнинг ғарблик ҳомийлари барча ижтимоий тармоқларда тарқатишмоқда. Лавров бу уюштирилган саҳнадан Россияга қарши мақсадларда фойдаланишга уринишаётгани урғулаган.