Донбасс учун ҳал қилувчи жанг

Донбасс учун жанг бошқача суръатда ўтади. Россия ҳаво-ҳарбий кучлари, аниқ нишонга олувчи ракеталар ҳамда термобарик ўқ-дорилардан оммавий равишда қўллайди.
Sputnik
Россия қўшинлари гуруҳининг Донбассдаги кенг кўламли жангдан кўзланган мақсад - Украина Қуролли Кучларининг энг жанговар тузилмалари ва бўлинмаларини ҳамда Киев режимининг виртуал "ғалабаларини" йўқ қилиш, демилитаризация ва денацификациянинг навбатдаги босқичларини белгилаб олиш ва Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг якуний муддатларини аниқлашдан иборат.
Россия президенти Владимир Путин 12 апрель куни Украинадаги махсус операция “тўғри қарор бўлганини, муаммонинг бошқа ечим қолмаганини ва белиганган мақсадлар амалга оширилишини” яна бир бор таъкидлаб ўтди. Президент айтишига кўра “Украинани Россияга қарши плацдармга айлантиришни бошлашган. У ерда аввалдан бўлган миллатчилик ва неонацизм уруғларини ўстириш бошланган эди”.
“Москва билан тўқнашув муқаррар эди. Россиянинг мақсади иложи борича йўқотишларга йўл қўймасдан кўзлаган мақсадларига эришиш. Шу сабабли мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаб томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича бир маромда, хотиржамлик билан ҳаракат қилади”, - деди Путин.
Бир кун аввал ДХР Халқ милициясининг расмий вакили Эдуард Басурин Украина Қуролли Кучларининг 100 минг “найзадан” иборат энг жанговар гуруҳи Донбассни қамал қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди. Операцияда қатнашаётган россиялик ҳарбийларнинг сони маълум эмас.
Ҳарбий стратегия қонунларига кўра, ҳужум қилаётган томон аскарлар сони ва қурол-аслаҳа жиҳатидан устунликка эга бўлиши керак. Фронт кенглиги тахминан 200 км (Гуляй-Полядан Славянскка қадар) ва тахминан шунча масофа мамлкат ичкарисида. Ҳар иккала томондан камида 250 минг аскар ва минглаб ҳарбий техника иштирок этади.
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина ҳарбийларига зарба беради. Жанг давомийлигини украиналик ҳарбийларнинг АҚШ манфаатлари ва “нацизм” идеаллари учун қанчалик ўлимга тайёрлигига боғлиқ бўлади. кўп жиҳатдан жанг вақтини белгилаб беради. 11 апрель куни содир бўлган оддий тўқнашувларда Украина Қуролли Кучаларининг йўқотишлари 1186 кишини ташқил этди, 12 апрель куни яна яраланган, асирга олинган ва ҳалок бўлган жангчилар сони 1144 нафарни ташкил қилди.

Донбасс учун жанг бошқача суръатда ўтади. Россия ҳаво-ҳарбий кучлари, аниқ нишонга олувчи ракеталар ҳамда термобарик ўқ-дорилардан оммавий равишда қўллайди.

Украина ҳатто Донбассда эгаллаб олган ҳудудлари чегараларни ҳимоя қила олса ҳам бу катта муваффақият бўлади. Россия эса ғалаба қозониши учун олдинга юриши керак. Шу сабабли Украина Қуролли Кучлари (УҚК)нинг қатламли мудофааси, бетонланган ва мустаҳкамланган ҳудудларининг вайрон бўлиши аниқ. Миллий батальонларнинг “кимёвий” найранглари ва Киев режимининг америкалик хўжайинларга мурожаатлари рус армиясини тўхтата олмайди. УҚК нинг “умумий сафарбарлик” тўлқининг ишчи кучи, техникаси ва Ғарб давлатларининг (АҚШ ва НАТО) ҳарбий ёрдамидаги сезиларли йўқотишларининг ўрнини қоплай олмайди.
Музокаралар ва захиралар бўлмайди.
Россия Украинани Ер юзидан йўқ қилишни мақсад қилмаган. Донбасс жанги арафасида “Кинжал” гипертовушли ракета тизими ёрдамида Чавсов Яр пункти яқинидаги УҚК қўшинлари гуруҳининг ер остида жойлашган, яхши ҳимояланган қўмондонлик пунктини йўқ қилди.
Аввалроқ Россиянинг Қуролли кучлари бир неча ҳаво ҳужуми билан Украина қуролли кучлари учун Донбассга етиб келган ёрдам захираларини йўқ қилган эди. Россия Қуролли Кучлари ҳарбий инфратузилма, зирҳли транспорт воситалари, ўқ-дори омборларини бирма-бир “яксон қилиб” келмоқда ва УҚК нинг ишчи кучи ва техника захиралари тўплаган жойларни “қопламоқда”.
Аскарлар сони чекланган бўлса-да Россия қўшинлари фаол манёврлар ўтказиб, мустаҳкамланган туман ва шаҳарларда Украина бўлинмаларини ҳаракатини муваффақиятли тўсиб қўймоқда. Россия Ҳаво-космик Кучлари ҳавода ҳукмронлигини сақлаб қолган ва ердаги ҳар қандай ҳарбий иншоотлар ва истеҳкомларни зарарсизлантириш мумкин. Пиёда аскарларни пулемётларга қарши ҳужумга кўтаришга эҳтиёж йўқ.
Шаҳардаги майдонларга эмас, армиясининг бошқарув маркази ва таъминот тизимларига берилаётган юқори аниқликдаги зарбалар - Россия қўшинларининг махсус операция давомида амал қиладиган тактик устуворлигидир. Донбассдаги бундай зарбаларнинг эҳтимолий кучайиши душманга (аҳоли пунктларидан ташқарида) жуда кучли термобарик ракеталар ва ҳажмли портловчи бомбалардан фойдаланишни истисто этмайди. Яқин кунлар ва ҳафталарда тўқнашувлар кучаяди.
“Айтиш жоизки, 24 февралга қадар Украина армияси 250 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчига эга эди ва кейинчалик оммавий сафарбарлик ва кўнгиллиларнинг фаоллиги туфайли ўз сафларини кўпайтирди”
Киев режими УҚК сонини 500-600 минг киши даражасига етказишни қонунчилик билан белгилашни муҳокама қилмоқда. Бу шуни англатадики, рус қўшинлари миқдор бўйича икки баравар устунликка эга душмандан устунлик қилмоқда. Дастлабки натижалар ҳайратланарли- махсус ҳарбий операция бошлангандан бери 12 апрель тонгига қадар Украина Қуролли Кучларининг 130 та самолет, 99 та вертолет, 443 та учувчисиз аппарат, 2139та танк ва бошқа зирҳли машиналар, 1158 та артиллерия тўплари, 244та зенит ракета тизимлари, зенит-ракета тизимлари йўқ қилинган.
Жангларнинг биринчи ойида Украинанинг 14 000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари қурбон бўлди.
Россиянинг яқин йилларда снаряд ва ракеталари яқин келажакда тугамаслигига Ғарбда ҳеч кимда шубҳа қолмади. УҚКнинг Мариуполдаги 20 000 кишилик қўшини бир ой ичида қуршаб олинган ва йўқ қилинган бўлса, Донбасс қозонидаги 100 000 кишилик Украина армияси ҳам худди тарзда йўқ бўлиб кетиши мумкин (ўқ-дорилар ва ёқилғи тугайди). Пентагон Украина Бош штабига қўшинларни шарқдан “иккинчи мудофаа редутига” кўчиришни қатъий тавсия қилмоқда. Ўшанда Полтава, Днепропетровск, Запорожье каби йирик шаҳарлардан қалъа сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.
Украинанинг тинч аҳолисидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланишни - америкаликлар учун УҚК жанговор мустаҳкамлигининг асоси деб ҳисоблайди. Улар Яқин Шарқ террорчиларининг ушбу тактикасини қўллашни саккиз йил давомида ўрганишган. Украина Президенти Владимир Зеленский ўзига ишонч билан Донбассда “кенг кўламли ҳарбий амалиётларга тайёрлигини маълум қилди. Актер ва унинг америкалик хўжайинлари сўнгги украиналикка қадар курашишга тайёр.
Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар “пауза”га қўйилди, чунки Киев “катта ғалабалар” билан музокаралардаги позициясини “мустаҳкамлаш” ниятида. Маълумки, украиналик уддабуронлар аввалроқ Тоғли Қорабоғ ва Сурияда олинган кадрлардан осонгина фойдаланишмоқда.
Бироқ, Донбасс жанг натижаларини сохталаштириш учун жуда катталик қилади. Москва тинчлик шартномасини ўз шартларида имзолашини бир неча бор таъкидлаб ўтди, яъни Украинани демилитаризация ва денацификасияга қилиш, Донецк ва Луганск Халқ республикаларининг тан олиниши ва бошқа бир қатор фундаментал шартлар асосида. Киев режими реалликка қанчалик тез қайтса, Америка манфаатлари ва “Украина ҳамма нарсадан устун” фашистик ғояси учун шунчалик кам украин жанг майдонида ҳалок бўлади.
Россия ва русларни йўқ қилиш - давлат дастури, Киев режимининг бугуни ва келажаги, шунинг учун Москва охиригача боради. Моҳиятан террорчи тузум бўлган бугунги “украинчилик” барбод бўлишга маҳкум.
Бошқа томондан эса, 10 апрель куни Россия ракета зарбаси селитра (ўқ-дорилар) омбори билан бирга улкан Николаев портининг ярмини “йўқ қилганида" УҚК фронт чизиғидаги кўплаб аскарларининг нацист лозунглари ва Россия учун муаммо яратишни истаган ғарблик “йўлбошчи”ларнинг қудратига ишончи қолмади. Воқеа қандай якун топмасин, бунинг бадалини украиналикларнинг ўзи тўлайди. Бу денацификациянинг бошланиши холос.