ТОШКЕНТ, 13 апрель — Sputnik. Ҳукуматнинг айрим таркибий бўлинмалари тузилмаси такомиллаштирилди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, Бош вазирнинг маслаҳатчиси- Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди. Унинг ўрнига департамент бошлиғи “қўмита раиси” лавозимига ўзгартирилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги эса Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилаётган, Инвестициялар тизимга ўтказилди.
Ҳукуматнинг қуйидаги таркибий бўлинмлари тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилди:
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти
Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти
Қарорда макраиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари ҳамда инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятларига бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати келтирилган.
Янги ташкил этилган бўлинмалар юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга оширувчи малакали кадрлар билан тўлдирилади.