Захарова: Европа Иттифоқи НАТОнинг агрессив ҳарбий машинасига айланди

ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Киевга ташрифи чоғида можаро дипломатик эмас, ҳарбий йўл билан ҳал қилиниши исташини айтган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Европа Иттифоқи НАТОнинг агрессив ҳарбий машинасига айланди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "Россия 24" телеканали эфирида маълум қилди.
Захарова ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг гаплари “Европа Иттифоқи мавжудлигининг муайян босқичига нуқта қўйишини” таъкидлади.

“У ЕИ ишини мутлақо бошқа сифатга кўчиряпти. Иқтисодий, гуманитар блокдан, сиёсий ташкилотдан бу тузилма НАТОнинг ҳарбий агрессив машинасининг бир қисми бўлди”, - деди Россия ТИВ расмий вакили.

9 апрель куни Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Киевга ташрифи чоғида Евроиттифоқ тарихида биринчи марта можаро дипломатик эмас, ҳарбий йўл билан ҳал қилинишини исташини айтди.
11 апрель куни Боррел ЕИ Украинадаги вазиятни куч ишлатиш йўли билан тартибга солишга интилиши ва мамлакатга ҳарбий ёрдам кўпайтирилишини тасдиқлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бунга ўхшаш баёнотлар ғазабланиш ва ғазабдан ўзини йўқотишнинг намоён бўлиши эканини маълум қилди.