Россия ой дастурини қайта тиклайди – Путин

Восточний” космодромидан "Луна-25" автоматик космик роботлаштирилган қурилмани ишга туширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия ой дастурини қайта тиклайди. Бу Россия етакчиси Владимир Путин “Восточний” космодромида фазогирларни тақдирлаш маросимида маълум қилди.
“Унда, шубҳасиз, жуда яхши маҳсулотларимиз ва мутлақо устунлигимиз бўлган янги авлод транспорт кемаси ва ядровий космик энергетика технологияларини яратишда давом этамиз. Ой дастурини қайта тиклаймиз”, - деди Путин.
Россия раҳбари гап “Восточний” космодромидан "Луна-25"автоматик космик роботлаштирилган қурилмани ишга тушириш ҳақида бораётганига аниқлик киритди.
Путин Россия, сиртдан унинг олға боришига халақит беришга қаратилган уринишларга қарамасдан, космик соҳадаги барча белгиланган режаларни бажаришини қайд этди.