Ўзбекистонда доллар курси пастлашда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет беш кундан буён пастламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси 15,31 сўмга пастлаб, 11 329,38 сўмни ташкил қилди. Евро 45,67 сўмга кўтарилиб, 12 377,35 сўм бўлди. Рубль 4,98 сўмга арзонлаб, 142,96 сўмга тенг бўлган.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет беш кундан буён пастламоқда. Ўтган ҳафта охирида долларнинг расмий курси 17,82 сўмга пастлаб, 11 344,69 сўмни ташкил қилган эди.