Франциядаги президент сайлови: Макрон пешқадамлик қилмоқда

Франциядаги президент сайловларининг биринчи босқичида амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон етакчилик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон Франция президенти сайловининг биринчи босқичида пешқадам бўлиб турибди. Бундан Франция Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотлар дарак бермоқда.
Ҳисоблаб чиқилган 97 фоиз овоз натижаларига кўра, Макрон 27,6 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Унинг асосий рақиби "Миллий бирлашиш" партияси раҳбари Марин Ле Пен 23,1 фоиз овоз билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринни - сўллар номзоди Жан-Люк Меланшон 21,95 фоиз овоз билан эгаллаб турибди.
Франция президенти беш йилга сайланади. Бу йилги сайловларда 40 миллионга яқин киши овоз беради. Сайловнинг иккинчи босқичи 24 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган. Унда давлат раҳбари курсиси учун кураш Макрон ва Ле Пен ўртасида кечиши кутилмоқда.