ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан тадбиркорликни чекловчи айрим ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. у президент 8 апрель куни имзолаган 101-сонли фармонда белгилаб қўйилган.
1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан хомашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишини (кўрсатилишини) ноқонуний чеклаш;
лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш;
монополияга қарши орган талабига кўра, зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик.
Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритиш вазифаси топширилган.