Бу қизиқ

Парҳезшунос қандай нонушта қонда шакарни камайтиришини айтди

Eat This, Not That: қонда шакарни камайтирувчи энг яхши нонушта бу- йогурт ва тухум.
Sputnik
Парҳезшунос Лиза Янггнинг таъкидлашича, нонуштада оқсил, углевод, клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш шарт. Бу ҳақида Eat This, Not That нашри маълум қилди.
Мутахассис оқсилга бой маҳсулотлардан йогурт, сут ва тухумни тавсия қилган. Углеводлар ва клетчаткалар эса нон, мева-сабзавотларда кўп.
“Оқсил углеводлар ва клетчатка билан уйғунликда қонда шакарнинг кўпайишини олдини олади. Оқсилнинг ўзи глюкоза кўпайишини олдини олади. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар тўйинганлик ҳиссини беради ва бундай нонуштадан сўнг очликни ҳис қилмайсиз”, - дейди шифокор.
Diabetes Care тадқиқотларида келтирилишича, углеводлардан олдин оқсилли озиқ-овқат ва сабзавотларни истеъмол қилиш глюкозани 37% га ва 2-тоифа диабет ва семизлик билан оғриган беморларда инсулин ишлаб чиқаришни камайтиради.