Ўзбекистон ва Қирғизистон ковид сертификатларни ўзаро тан олди

26 мартдан Ўзбекистон ва Қирғизистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олишни бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар қилди.
Икки мамлакат ҳукуматлари давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар берган ковидга қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олишга келишиб олган.
Келишув жорий йилнинг 26 мартидан кучга кирган.
Аввалроқ Тожикистон,Туркия ва Қозоғистон Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олгани хабар қилинган эди.