Ўзбекистон бокс терма жамоаси “Golden Belt” халқаро мусобақасида тенгсиз бўлди

Жаҳоннинг 13 мамлакатидан спортчилар иштирок этган бу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар жами 13 та, жумладан, 6 та олтин медалга эга чиқишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида 5-9 апрель кунлари бокс бўйича “Golden Belt” сериясига кирувчи "Николае Линка" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Жаҳоннинг 13 мамлакатидан спортчилар иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалга сазовор бўлишди. Учта вазн тоифасида финалда ўзбекистонлик боксчилар ўзаро рингга кўтарилишди.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўзбек боксчилари:
Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Жавлон Юлдашев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-80 кг: Дилшод Рўзметов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов
Кумуш:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Диёр Ўралов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Шохруҳбек Кенжаев