ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ихтиёр Қосимов Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Олимжон Нурматов соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ихтиёр Қосимов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.