Францияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Франция президенти беш йилга сайланади. Овоз бериш икки босқичда бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. 10 апрель, якшанба куни, Францияда президент сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Франция президенти беш йилга сайланади. Бу йилги сайловларда 40 миллионга яқин киши овоз беради. Овоз бериш икки босқичда бўлиб ўтади, биринчиси 10 апрель, иккинчи босқич 24 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Биринчи босқичда давлат раҳбари лавозими учун 12 нафар номзод курашмоқда.
Дастлабки сўров маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги етакчиси Эммануэль Макрон ва "Миллий бирлашиш" партияси раҳбари Марин Ле Пен сайловдаги асосий фаворитлардан.