YouTube ўзига ҳукм имзолади - Захарова

Дума телеканали Россияда ишлаётган бошқа платформаларда ҳам бор: RuTube, ВКонтакте ва Телеграмда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. "YouTube ўзига ўзи ҳукм имзолаган кўринади", деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Мария Захарова.
Шундан сўнг ТИВ вакили россиялик фойдаланувчиларга ўзларининг YouTubeдаги контентларини бошқа платформаларга ўтказишни маслаҳат берди ва "тезроқ" деб қўшимча қилди.
Бироз олдин Google Россия Давлат Думасига тегишли бўлган “Дума ТВ”нинг YouTube каналини блоклаган эди. Видеохостинг хизмати ўзининг ушбу қадамини ҳеч қандай изоҳламган.
"Роскомнадзор" Google LLC компаниясидан дарҳол "Дума ТВ"га блокировкадан чиқаришни талаб қилди. Шу билан бирга блоклаш сабабини ҳам эълон қилишни талаб қилган.
Сенатор Андрей Клишас парламент каналининг блокланишини “сўз эркинлигининг ғарбий версияси” деб атади. У YouTube бундай қарорга келганидан афсусда эканлигини билдирди ва бу хостинг учун Россияда қонун доирасидан чиқиш йўлидаги “ишончли қадам” эканини таъкидлади.
“Дума ТВ” YouTube канали депутатлар шарҳлари, муаллифлик дастурлари ва ялпи мажлисларни эфирга узатди. Ҳаммаси бўлиб, блокировка қилинган пайтда YouTube канали 145 000 обуначига эга эди .
Дума телеканали Россияда ишлаётган бошқа платформаларда ҳам бор: RuTube, ВКонтакте ва Телеграмда.
Эслатиб ўтамиз, YouTube февраль ойи охиридан буён Европа ва бошқа давлатларда Russia Today, Sputnikнинг ва бошқа қатор Россия оммавий ахборот воситалари каналларини блоклаб келмоқда.