Туркиялик кардиолог Жанан Каратай ровоч ўсимлигини дунёдаги энг фойдали маҳсулот дея атаган. Шифокорнинг сўзларига кўра, ровоч шакар миқдори ва қон босимини меъёрлаштиришга кўмаклашади ҳамда Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади. РИА Новости хабарига асосан.
Ровоч кўкати жигар, қалқонсимон без ва мияга ҳам ижобий таъсир қилади.
“Ровочни тухум билан пиширинг, шунда дунёдаги энг соғлом ва фойдали таомга эга бўласиз. Бундан ташқари, ўсимлик антиоксидант, витаминларга бой. Жумладан С витаминига ҳам”, - дейди шифокор.
Ровочда А витаминлари, В, С, Е в К гуруҳи витаминлари кўп бўлиб у ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди ва терини қайта тиклайди