ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Бугун Самарқандда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқа раҳбарлар билан биргаликда Амир Темур тавалуддига бағишланган тадбирларда иштирок этишди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига асосан.
Дастлаб вилоят раҳбарлари жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Гўри Амир мақбарасига ташриф буюриб у ерда Қуръон тиловат қилишди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари - Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Кенг жамоатчилик вакиллари Соҳибқирон ҳайкали ўрнатилган майдонда жам бўлиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.