Ғарб Россияни "парчаламоқчи" - Николас Мадуро

Бугун Ғарбнинг дунёга нисбатан медиа диктатураси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилмоқда - Мадуро.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ғарб давлатлари Россия билан урушни бўлак-бўлак қилиб ташлашни истайди ва медиа диктатураси ўз тарафидан кескинликни оқлайди, деди Венесуэла президенти Николас Мадуро халқаро тарихий конгресснинг ёпилишида сўзлаган нутқида. РИА Новости хабарига асосан.
"Ғарб Россияга қарши катта урушда иқтисодий, дипломатик ва сиёсий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда. Биз буни Венесуэладан айтамиз - улар Россияни парча-парча қилиб ташлаш, кўп қутбли дунёни йўқ қилиш ва умидларини йўқ қилиш учун уруш истайди", - деди президент.
Сиёсатчига кўра, Ғарб ОАВларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари АҚШ ва унинг ҳамкорлари томонидан Украинадаги можаронинг кучайишини оқлайдиган ахборот диктатурасидир.
"Бугунги кунда Ғарбнинг дунёга нисбатан медиа диктатураси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилмоқда. Вайрон қилувчи учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган кескинликни оқлаш учун", - деди Николас Мадуро.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.