АҚШ элчихонаси олдида биологик қуролга қарши акция бўлиб ўтди - Ереван

"Вирусларга йўқ!", "Биологик қуролларга йўқ!", "Арманистон тажрибалар майдони эмас, арманлар гвинея чўчқалари эмас!" деган шиорлар билан чиқишди намойишчилар.
Sputnik
Арманистоннинг Ереван шаҳридаги АҚШ элчихонаси олдида биологик қуролга қарши акция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Арманистон.
Хабарда айтилишиа кўра, ушбу акция "Альянс" партияси ёшлар қаноти вакиллари томонидан ташкил қилинган. Намойишчилар Арманистонда Вашингтон томонидан молиялаштирилаётган лабортаторияларда Украинада бўлгани каби хавфли вируслар билан иш олиб борилиши мумкинлигидан хавотирда.
Ёшларнинг талаби – халқаро кузатувчиларнинг уларга ташриф буюришига, халқаро мониторинг ўтказишига рухсат бериш. Уларда Украина лабораторияларида бўлгани каби хавфли патогенлар пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, деди "Альянс" партиясининг ёшлар дастурлари координатори Денис Погосян.
Намойишчилар Америка дипломатик миссиясига ўз талаблари ёзилган мактуб топширдилар.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги Украинада 30 дан ортиқ хавфли патогенлар билан иш олиб борган биологик лабораториялар мавжудлигини. Уларнинг барчаси тўғридан-тўғри Пентагон томонидан молиялаштирилган. Лабораториялар, жумладан, турли вирусларни Россия ҳудудига қушлар ёрдамида тарқатиш йўлларини ҳам ўрганган.