НАТО совуқ урушнинг меваси сифатида аллақачон тарихнинг бир қисми бўлиб қолиши керак эди, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь.
У альянснинг янада кенгайиши ва Финляндиянинг унга кириши истиқболларини шундай изоҳлади.
"Мен фаразий ҳодисага изоҳ бера олмайман, лекин Хитойнинг НАТОнинг шарқ томон кенгайиши бўйича позицияси жуда аниқ, НАТО – бу совуқ урушнинг мевасидир, у аллақачон тарихнинг бир қисми бўлиб қолиши керак эди", - деди дипломат.
Бундан аввал Хитой ТИВ СССР парчаланганидан кейин НАТОни тарқатиб юбориш керак эди, деб баёнот берганди.
Шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазирлиги БМТни Украинадаги АҚШ биолабораториялари ҳақида Россия томонидан тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқиб, профессионал баҳо беришга чақирди.