Пишлоқ жуда фойдали маҳсулот, бироқ уни ҳар куни тановул қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Sputnik радиоси бу ҳақида мутахассиснинг фикрини маълум қилди.
Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Бобровскийнинг айтишича, пишлоқ ҳар куни истеъмол қилинадиган маҳсулот эмас. Кўп миқдорда у атеросклероз (йирик қон томирларининг зарарланиши билан боғлиқ сурункали касаллик), юқори қон босими ва бошқа юрак қон-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
“Ушбу сут маҳсулотини ҳар куни истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки у юқори калорияли ва таркибида зарарли ёғлар ва холестерин бор”, - дейди шифокор. Баъзи пишлоқ турида туз кўп.
“Кунда 100-150 грамм пишлоқ саломатлик учун зарарли эмас. Маҳсулот- оқсил, аминокислоталарга бой. Пишлоқ оқсилининг ҳазм бўлиши яхши. Бу модда туфайли иммунитет мустаҳкамланади, организм барча аъзоларининг тўғри ишлашини рағбатлантиради. Чунки оқсил танамизнинг асосий қурилиш материали”, - дейди парҳезшунос.