Эстония ҳукумати Sputnik Meedia раҳбарини озод қилди

Sputnik Meedia Sputnik Эстониянинг собиқ ходимлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, 4 йиллик фаолиятидан сўнг ёпилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Эстония ҳукумати Sputnik Meedia бош муҳаррири Елена Черишевани озод қилди. Бу ҳақда ушбу давлатдаги Россия эсчихонаси хабар қилмоқда.
Черишева 6 апрель куни Эстония махсус хизматлари томонидан қўлга олинган эди. Журналист тинчликка қарши жиноят содир этганликда, шунингдек, халқаро санкцияларни бузганликда гумон қилинган.
Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова айтишига кўра, Эстония ҳукумати вакиллари қўрқитиш тактикасидан “давлат террори”га ўтган. Елена Черишева бир неча йиллардан бери Эстония ҳукумати томонидан қаттиқ босим остида.
Эслатиб ўтамиз, Март ойининг бошида Эстониянинг Sputnik Meedia нашри маҳаллий банк ва расмийларининг босими ва чекловлари, шунингдек, ходимларига таҳдидлар туфайли ўтказилишига дуч келган ва ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
Sputnik Meedia нашри Sputnik Эстониянинг собиқ ходимлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, тўрт йиллик фаолиятидан сўнг, 2020 йилда маҳаллий ҳукумат ва полиция таҳдидлари туфайли ёпилган эди.