Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Россия билан музокараларни чўзиш ва ҳатто барбод қилишга уринмоқда – Лавров

Украина куни кеча ўзининг Россия билан битим лойиҳасини тақдим этган. Унда Истанбулдаги учрашувда қайд этилган таклифлардан четга чиқиш жойлари бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Украина Россия билан музокараларни чўзиш ва уларнинг боришини барбод қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Киев Украинани жанговар ҳаракатларни давом эттиришга ундаётган Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан назорат қилинмоқда.

“Келиша олмаслик қобилияти яна бир бор Киевнинг ҳақиқий ниятлари, унинг эришилаётган тушунишлардан қайтиш орқали музокараларни чўзиш ва ҳатто барбод қилишига уринишини яққол кўрсатади. Киев режими президент Зеленскийнинг жанговар ҳаракатларни давом эттиришга ундаётган Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан назорат қилинмоқда”, - деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбари Украина куни кеча ўзининг Россия билан битим лойиҳасини тақдим этганини маълум қилди. Унда Истанбулдаги учрашувда қайд этилган таклифлардан четга чиқиш яққол кўриниб турибди.
Лавровнинг сўзларига кўра, Украина илгари хавфсизлик кафолатлари Қримга тааллуқли бўлмаслигига розилик билдирган, бироқ шартноманинг янги версияда бу банд тушириб қолдирилган, ўрнига эса тушунарсиз ноаниқ жумлалар битилган.
Бундан ташқари, Украина Қрим ва Донбасс масаласини президентлар учрашувида муҳокама қилишни таклиф қилмоқда. Бу қабул қилиб бўлмайдиган шартлар, дейди Лавров. Кремль бир неча бор президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг учрашув битимнинг ёзма шакли келишилганидан кейин мумкинлигини айтган.
“Бу иғволарга қарамасдан, Россия делегацияси унда бизнинг барча асосий позицияларимиз ва талабларимиз аниқ ва тўлиқ баён қилинган битим лойиҳамизни таклиф қилиб, музокараларни давом эттиради”, - деди Лавров.
Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги навбатдаги музокаралар 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган эди. Унда томонлар музокараларда олдинга силжиш борлигини қайд этишган эди.