ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Ўзбекистонда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ҳажми сўнгги 5 йилда 4 баравар ошди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси вакили Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.
Сўнгги 5 йил мобайнида тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти хажми кескин ошди, 2018 йилда маҳсулот экспорти 1 млрд.долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсатгич 3,05 млдр.долларни ташкил этди, 2022 йилда эса 4.3 млрд.долларлик махсулотларни ташқи бозорга етказиб бериш кўзланган, - дейилади хабарда.
Ўзтўқимачиликсаноат вакилининг сўзларига кўра, ушбу ўзгаришларга қуйидаги омиллар сабаб бўлган.
1.
Ҳукумат томонидан экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган чора-тадбирлар, жумладан, қўшимча қиймат солиғини қайтарилиши ва айланма маблағлар билан таъминланиши.2.
Бундан ташқари, Евроиттифоқ бозорига кириш учун 27 та халқаро конвециялар ратификация қилинди ва бу GSP+ префенциялар тизимини ўзбек тўқимачилик махсулотларига божсиз кириш имконини берди.3.
Янги бозорларга чиқиш учун Ўзбекистоннинг 75дан зиёд корхоналари халқаро кўргазмаларда иштирок этди. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари илк бор Япония, Марокаш ва Миср каби давлатларда тақдим этилди.4.
Cotton Campaign коалицияси томонидан 12 йил давом этган ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг бекор қилиниши.Маълумот учун, тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан биридир. Соҳанинг илдам ривожланиши натижасида Ўзбекистонда Жанубий Корея, Туркия, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган кўплаб тўқимачилик корхоналари фаолият юритмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон пахта хом ашёси экспортчисидан тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспортчисига айланмоқда. Эспертлар хулосасига кўра, яқин келажакда Ўзбекистон пахта экспортидан бутунлай воз кечиши мумкин.