Бу қизиқ

Тез тайёр бўладиган лапша саратонга олиб келадими?

Парҳезшунос: тез тайёр бўладиган лапшани мунтазам истеъмол қилиш саратон касаллигига олиб келиши мумкин
Sputnik
Парҳезшунос ва эндокринолог Полина Королева айтишига кўра, тез тайёр бўладиган лапшанинг саломатликка салбий таъсири бор. Бу ҳақида “Газета.Ru” нашри маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, маҳсулотни қадоқлаган ҳолда қайнатиш нотўғри.
“Қадоқнинг қизиши турли заҳарли моддаларнинг ажралиб чиқилига бу эса ўз навбатида хавфли ўсимталарнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун ушбу маҳсулотни катталар ҳафтада бир марта, болалар эса ойда бир марта истеъмол қилгани маъқул”.
Эндокринологнинг қўшимча қилишича, лапшани шиша ёки керамик идишдан истеъмол қилиш лозим. Ошқозон-ичак тракти касалликлари, семизлик, қандли диабетда лапша истеъмол қилиш мумкин эмас. Ёки пакетчадаги махсус қўшимчаларсиз истеъмол қилиш керак.