ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Халқаро иқтисодчи Мамду Саламе Россия иқтисодиёти Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган ҳар қандай санкцияларга дош беришга қодирлигини маълум қилди.
“Ўтган сафар улар кўплаб Россия банкларига санкция қўллашди... Бироқ Россиянинг Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатлар билан иш олиб боришга имкон берувчи ўзининг тизими йўлга қўйилган. Жумладан, бу нефть ва газни тааллуқли”, - Саламе RT билан суҳбатда.
Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путин газ ва нефть учун ҳисоб-китобни рублда амалга оширишни талаб қилганига эътибор қаратди.
“Агар европаликлар буни қабул қилишдан бош тортишса, улар газсиз қолишади ва ютқазишади. Чунки бу бозорда ҳозир Россия гази ва нефтини ўрнини босиб бўлмайди”, - деди иқтисодчи.