Олимпия ғолиблари иштирокида “Юрт фахри” кўргазмалари ўтказилади

Токио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил Токиода ўтган олимпиадалар ғолиб ва совриндорлари ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил этилади.
Кўргазма ҳар йили июль-августда совриндорлар яшайдиган маҳаллаларда ва ноябрь-октябрьда улар ўқиган таълим муассасаларида ўтказилади.
Кўргазма давомида спортчиларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида видео ва фотосуратлар экспозициялари ва кўргазмалари бўлиб ўтади, спортчилар иштирокида “маҳорат сабоқлари” ташкиллаштирилади.
Кўргазмани ўтказишга Спортни ривожлантириш вазирлиги масъул ҳисобланади.