Англо-сакслар - АҚШ ва Буюк Британиянинг Украинадаги урушни иложи борича узоқ давом этишини исташи ажабланарли эмас: улар аввалдан Россияга учун “иккинчи Афғонистон” уюштиридан манфаатдор эди.
Иккинчидан улар Украинани Ғарб занжиридан тортиб олишимизга имкон қадар кўпроқ тўсқинлик қилиш ёки бу учун катта товон тўлашга мажбур қилмоқчи. Бу йўлда улар иккинчи муаммони ҳам ҳал қилмоқда – геосиёсий жиҳатдан (ҳарбий ва иқтисодий чоралар, жумладан, Америка газини етказиб бериш орқали)
Учинчидан АҚШ Европага ўз таъсирини ошириб, "эски дунёни" янада қарам аҳволга солиб қўймоқчи. Ушбу вазиятда Европа афсонавий рус таҳдидининг эмас, балки ўзига англо-саксон ўйинларининг қурбонига айланмоқда.
Ушбу оддий кўзбўямачиликни Хитойдан тортиб араб дунёсигача барча тушунса-да, Европа Иттифоқининг ўзида ҳеч бўлмаганда шубҳа пайдо бўлиши керак.
Яъни, Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатларни тезроқ тугатишдан кўпроқ манфаатдор бўлиши керак - англо-саксларни Европа Иттифоқига энергия етказиб беришга бўлган ахборот ҳужумларини кучайтириш ва шу билан Атлантика тасмасидаги кескинликни юмшатиш учун.
Энг ажабланарлиси шундаки, Европа етакчилари борган сари унинг ўзига қандай оқибатлар келтиришини тушунмаган ҳолда жанговар ҳаракатларни чўзишга пул тикишмоқда.
Эртага Киевга ЕИ етакчилари – Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель келади. Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлаш учун келади, фақат маънавий эмас, балки моддий, яъни қурол-яроғ етказиб бериш билан орқали ҳам. Гарчи Европа Иттифоқи Россия билан тўғридан-тўғри можародан қочишга ҳаракат қилаётганини билдирсада, улар Украина мағлуб бўлишини истамасликларини ва шунинг учун Киевга қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширишларини ҳамон таъкидлаб келаётирлар. Аммо бу қурол билан таъминлашлардан кўзланган асл мақсад нима? Брюссел Россия операцияни тўхтатишига ишонадими? Украинанинг ғалабасига умид қилишяптими? Штатлар ва Буюк Британия жанговар ҳаракатлар узоқ давом этишидан манфаатдор - аммо Европа Иттифоқичи? Улар бу билан нимага эришмоқчи?
Жозеп Боррелль чоршанба куни Европарламентга ЕИ можаро натижасига бефарқ эмаслигини ва шунинг учун инқирозни иложи борича тезроқ, лекин имкон қадар қабул қилиб бўладиган "нархда” ҳал қилишга интилаётганини тушунтирди:
“Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш можарони тезроқ тугатишнинг энг яхши йўли бўлади, деган фикрлар билдирилди, аммо жанговар ҳаракатлар тугагач, оқибати қандай бўлади? Агар оқибатида ҳаммаси вайрон ва мағлуб бўлган, миллионлаб қочқинлар ва минглаб қурбонлари бўлган мамлакат қолса, биз бундай натижани истамаймиз. Шунинг учун биз Украинани қуроллантиришда давом эттиришимиз керак. Камроқ қарсак чалиб, кўпроқ ёрдам беришимиз лозим. Украиналиклар биздан янги қурол-яроғларни кутишяпти ва биз бу ишни қиляпмиз. <. ..> Биз бошқа мамлакатлар жалб қилинаётган эскалацияга тушмасдан Украинани қуроллантиришни давом эттиришимиз керак. Бундай можароларда ғалаба душманнинг ҳарбий ва иқтисодий заифлашуви билан қозонилади”.
Яъни, Европа Иттифоқи, ўзини очиқчасига можаро иштирокчиси деб атамоқда, чунки у бошидан Россияга қарши кенг қамровли иқтисодий уруш эълон қилган, энди эса Украинага қурол етказиб беришни кўпайтирмоқчи. Шунда ҳам Боррелль “биз мувозанатнинг қийин вазиятига тушиб қолдик”, дейди:
“Биз Украинага ёрдам беришни хоҳлаймиз, лекин урушга аралашмоқчи эмасмиз. Европа Иттифоқи ҳарбий иттифоқ эмас, аммо мен Украинага ёрдам беришимиз керак деб ўйлайман. Биз қизил чизиқларни кесиб ўтмасдан, зиддиятни кенгайтирмасдан қўлимиздан келганини қиляпмиз”.
Табиийки, Европа Иттифоқи ҳам, Россия ҳам тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истамайди, чунки бу Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлади, яъни ядро қуролига эга бўлган рақиблар тўқнашуви. Аммо ЕИ Украинани қуроллантиришни уят деб ҳисобламаяпти – бу ахир шунчаки қурол бўлса, арзимаган нарса.
Шуниси аниқ-ки, Европа қанча қурол билан таъминламасин, Россия ҳарбий операциясини тўхтата олмайди. Биринчидан, европаликлар Украина армияси жойлашган, асосий жанглар кетаётган ҳудудга, яъни Донбассга оғир техника ва самолётлар етказиб бериш имконига эга эмас. Иккинчидан, таъминот номенклатурасининг ўзи етарлича чекланган - масалан, бундесвер омборлари чексиз эмас, шунинг учун бу ерда сўз Украина учун махсус қурол сотиб олиш ҳақида кетмоқда.
Гарчи ҳарбий ҳаракатлар жараёнини синдириш мумкин бўлмасада, Европа таъминоти Украинанинг қаршилигини узайтириши билан армияга қийинчиликларни кўпайтириши мумкин. Ғарбнинг Украина Қуролли кучларига кўрсатаётган ёрдамини йўқ қилиш учун Россия кўпроқ куч ва маблағ сарфлаши керак бўлади, ва Москва ярим йўлда тўхтаб қолмайди. Яъни, Россиянинг мақсади аниқ - лекин ЕИнинг мақсадлари саволлар туғдирмоқда.
Боррелнинг айтишича, “Украина Россия билан музокараларга куч позициясидан киришини таъминлаш керак”. Яъни, биз кучли армияни сақлаб қолган ҳолда, можарони ҳал қиламиз. Яъни Европа Иттифоқи Россияни ҳамон Украинани демилитаризация (ҳарбий инфраструктураларини йўқ қилиш) қилишдан воз кечишга мажбур қилиш мумкинлигига ишонадими? Ҳайратланарли калтабинлик.
Агар европаликлар бунга ишонмасалар, қурол-яроғ билан таъминлаш орқали улар англо-сакслар билан бир хил мақсадни кўзлайди: жанговар ҳаракатларни иложи борича узоқ муддатга чўзиш. Аммо шунда европаликлар учун асосий саволга қайтишимиз керак. Европага шарқий чегараларида узоқ давом этадиган уруш нимага керак ўзи?
Европага уруш керакми
Европа учун уруш фойдалими? - Йўқ.
Уруш Европани кучлироқ қиладими? - Йўқ, аксинчи ҳар томонлама заифлаштиради.
Уруш унинг ташқи кучларга қарамлигини оширадими? - Ҳа, албатта, ва бу ташқи кучлар кимлигини ҳамма билади.
Украинадаги жанглар қанчалик узоқ давом этса, Европа Иттифоқи шунчалик кўпроқ НАТОнинг вассалига айланади. Яъни, Атлантика лойиҳаси континентал Европа лойиҳасида тўлиқ ҳукмронлик қилади ва Германия ва Франциянинг ягона Европа қуриш амбициялари тарих чиқиндихонасига ташланиши мумкин.
Қандай бўлмасин, Россия Украинани ўзи томон буради - йўқотмайди, бу билан дунёда ўз мавқеини оширади. Европа нафақат Украинани ўз таъсир доирасида сақлаб қолмайди, балки ўз келажагини англо-саксон амбициялари учун қурбон қилади. Қолаверса, бу қурбонлик аллақачон европаликларни ўз малайи деб ҳисоблаган англо-сакслар томонидан қадрланмайди. Бундан ташқари, бу қурбонлик англо-саксларга уларининг қулаётган глобал лойиҳасини сақлаб қолишга ҳам ёрдам бермайди.
Яъни, Европа биринчи навбатда Украинани ривожлантириш режалари (ва улар ҳаммада ҳам бор эмасди), Россия билан барча муносабатлар, кейинчалик ҳозирги турмуш даражаси, иқтисодий мустақиллик ва геосиёсий амбицияларини – ҳаммасини йўқотади. Ва кейин стратегик автономияни орзу ҳам қила олмайди. Бу ҳали бошланиши, қизиғи – олдинда. Ахир, евро аллақачон обрўсизланган (Россия активлари музлатилганидан кейин), Хитой билан алоқалар эса англо-сакслар томонидан аста-секин йўқ қилинади (Боррел Хитой билан яқинда бўлиб ўтган саммит “карлар билан мулоқот” бўлганини тан олди ва “биз ҳеч нимани келишиб олмадик” деди). Европа Иттифоқининг дунёдаги мавқеидан нима қолади?
Умуман Европа Иттифоқининг ўзига нима бўлади - Россия билан доимий қарама-қаршилик ва Хитой билан совуқ уруш шароитида уни ким мустаҳкамлайди? Бундан ташқари, иқтисодий инқироз ва Европанинг асосий иқтисодиёти экспорт салоҳиятининг пасайиши шароитида англо-саксоннинг Европа энергетика сектори сиртмоғидан ким асрайди?
Аслиджа Европа Иттифоқи зудлик билан жавоб бериши керак бўлган саволлар мана шулар. У Украинадаги урушни узайтиришга пул тикиб, Россияга зарар етказаман деб хаёл суриши ва бу билан ўз бўйнига сиртмоқ осаётганини ҳозирча сезмаяпти.